қайтариқ
билан улашинг
1. Такрорланадиган ёки такрорланган ибора, гап ва шу кабилар
-
Бундан ташқари, спектаклда қайтариқлар ҳам кўзга ташланади. Газетадан
-
Ҳар қалай, қуруқ мақтовлар, қайтариқлар ўрнини ҳаётий шеърлар олмоқда. Миртемир, Тоғдай таянчим
2. Қайтариш, такрорлаш, такрор.
-
Дарсни қанча қайтариқ қилсанг, шунча пухта ўзлашади.
3. кам қўлланадиган, айнан Қайтим.
-
Пул тўлаб, қайтариғини олмоқ.
4. Эски эътиқодга кўра, касаллик, фалокат ва шу кабиларни даф қилиш, иситилган кишидан совитиш ва шу кабилар мақсадларда дуо ўқиш, дам солиш ва шундай дуо ўқиб дам солинган нарса.
-
Қаердан бўлса ҳам, ўша ҳиндини топасан ва назрини бериб, яхшилаб қайтариқ қилдирасан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Эзибички бериб, тутатқи тутатиб, бошимиздан бало-қазоларни қайтариқ қилиб ҳайдайман. К. Яшин, Ҳамза
ҚАЙТАРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAYTARIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қайтариқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар