чўнг
билан улашинг
шева Катта, улкан; зўр; кучли.
-
Чўнгхарсанг. Чўнг гавдали. Чўнг дарё.
-
[Яхшибоев] Сездики, Қўзибойнинг дардлари чўнг. М.М. Дўст, Лолазор
-
У киши чўнг бувам бўладилар-да! Ҳ. Шайхов, Туташ оламлар
-
Билаги чўнг баҳодир ночор қолган шоҳни опичлаганча, хатарсиз жойга еткизади. А. Дилмуродов, Фано даштидаги қуш
-
Нақадар сулувсан, нақадар инжу, Эй, сен шимол юртин чўнг ўрмонлари. А. Орипов
ЧЎНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHO‘NG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чўнг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар