чўк
билан улашинг
1. Тиззаламоқ, чўкка тушмоқ.
-
Чўк, деса, туя ҳам чўкар. Мақол
-
Унинг [қудуқнинг] ёнига чўккан нортуяни эса, бора-бора қум кўмиб, улкан туятепага айлантирибди. М. Мансуров, Ёмби
2. Умуман, бирор жойга ўтирмоқ.
-
Турди ғилай Малик муаллимнинг ёнига чўкди. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Ранги ўчган ўриндиққа чўкканча, барглари тўкилган намчил новдани томоша қиляпман. Ёшлик
-
Нурали итоаткорлик билан супага чўкди. Шарқ юлдузи
-
Ҳориганимдан ноилож тўнкага чўкдим. Ёшлик
3. Сатҳ, юзадаги дастлабки вазиятига нисбатан пастламоқ; ботмоқ; ич-ичига кириб кетмоқ.
-
Ер сатҳининг бир хил жойлари чўкиб, бошқа жойлари кўтарилиб туради. Фан ва турмуш
-
Алимардон унинг ичига чўккан кўзларига бир лаҳза тикилиб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Тиниб, тагига ўтирмоқ, тинмоқ (суюқликдаги аралашма, қуйқа ва шу кабилар ҳақида).
-
Лойқа чўкиб, сув тиниқлашибди. Намакобнинг тузи тагига чўкиб қолибди.
5. Ғарқ бўлмоқ, ботмоқ; сувга ботиб, оқиб ҳалок бўлмоқ.
-
Чўкаётган чўпга ёпишар. Мақол
-
[Аёл] Беихтиёр мувозанатини йўқотиб, сувга чўкди. Ёшлик
6. кўчма Қадди, бўйи қисқариб, пастроқ, калтароқ бўлиб қолмоқ, қисқа тортмоқ.
-
Унинг [Баширжоннинг] бўйи бир қарич чўккандек, елкалари чиқиб, қомати олдинга энгашиб қолгандек эди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Эрининг ранги докадек оқариб кетган, ўзи бир зумда чўкиб, кичкина бўлиб қолганди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
-
Деворлар жим чўкаверади. Х. Даврон.
7. Тепадан пастга тушиб, сатҳни қопламоқ.
-
Осмон юзини қоплаган қуюқ сарғиш чанг ерга чўкди. Мирмуҳсин, Ғурбатдаги одам
-
Баланд тоққа чўкар қор. Нурали
8. Қопламоқ, ёйилмоқ.
-
Оқшом чўкди.
-
Тун оғиб, қоронғилик чўкди. Мирмуҳсин, Темур Малик
-
Қишлоққа тун чўка бош-лаганда, менга жиян саналмиш Зокир ишдан қайтди. Ёшлик
9. кўчма Эгалламоқ, ўрнашмоқ (руҳий ҳолатга нисбатан).
-
Онанинг кўнглига чуқур ғашлик чўккан. Саодат
-
[Яхшибоев:] Меҳр кейин келди, армонларим юрагимнинг тубига чўкди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Хотира —
-
унутилмас, унутиб бўлмас армон. Юрак қаърига чўккан хаёл. ЎТА
10. Маълум муддат давом қилмоқ.
-
Орага оғир жимлик чўкди. Ёшлик
-
Суҳбат узилиб, орага сукунат чўкди. Саодат
11. кўчма Руҳий тушкунликка тушмоқ.
-
Фарзандининг ўлимидан сўнг она анча чўкиб қолди. Газетадан
-
Эрининг хиёнати Фазилатни беҳад чўктириб юборди. Ёшлик
12. кўчма Иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга тушмоқ; орқада қолмоқ.
-
У [Исмоилова] чўкиб қолган бир неча колхозни бирлаштириб, уларни кўтаришга раҳбарлик қилди. Н. Сафаров, Оловли излар
чўк сўзи қатнашган жумлалар:
Тиз чўкмоқ
-
Мард номардга тиз чўкмас. Мақол
-
бир пешин чоғи пайкалда [Анвар] тиз чўкиб, Севаргулжон, мен сизни севаман, деди. Н. Қиличев, Чиғириқ
Кўнгли чўкмоқ
-
— Хариш деманг, отимнинг кўнгли чўкади, — деб Авазхон отининг сағрисини силади. Гулшанбоғ.
Оқ туя чўкди
ЧЎК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHO‘K сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чўк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар