чодир
билан улашинг
1. Матодан қурилган капа; палатка.
-
Чодир тикмоқ, Чодир қурмоқ.
-
Қутайбанинг чодири, таомилга кўра, баланд тепаликка жойлашганди. 3. Аълам, Зарб
-
Азизхон ўша куни кечаси чодирда ётмай, Орзихон аяникига кетди. С. Аҳмад, Уфқ
2. этн. Гўшанга, чимилдиқ.
-
Хушрўй, чодирдан чиқмасданоқ, чой ташиб, хизмат қилиб юрган кундошига кесатиқ билан ҳужум бошлайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. этн. Аёллар паранжи ўрнида ёпинадиган махсус ёпинчиқ; чодра.
-
Бир вақт қаердан ҳам устига қора чодир ёпинган Ёсу-ман пайдо бўлармиш. М. Исмоилий, Фарғона т. о.
-
Қара, унинг кўксида юлдуз — Меҳнатидан бўлмиш қаҳрамон. Сен-чи, нечун чодир ичида Қолиб кетдинг, азизим, ҳамон? Зулфия
4. кўчма Парда, ёпинчиқ; уртук.
-
Юксак дарахтларнинг учлари қучоқлашиб, муаззам яшил чодир ясаган. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ҳамма ёқни оппоқ қор қоплаган, ҳавони кулранг булут чодири тўсиб олган бир кун эди. П. Турсун, Ўқитувчи
5. Мева қоққанда тагига тутиладиган катта мато.
-
Тўрттаси чодир тутади, биттаси товоққа чопади. ўшиқлар
-
Ҳабиба буви қирқ ямоқ бўлиб кетган чодирни олиб чиқади. Камида ўттизта бола қалдирғочдек тизилиб, чодирнинг тўрт тарафидан ушлаб туради. Ёшлик
ЧОДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHODIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чодир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар