чулдира
билан улашинг
1. Шалдирамоқ, шилдирамоқ.
-
Баҳор чоғи чулдираган ирмоқлардан Салом бўлсин саховатли йил бошига. А. Орипов
-
Жилғаларда сувлар пастликларга шитоб билан чулдираб оқа бошлади. С. Ахмад, Жимжитлик
2. Чулдир-чулдир, ёқимли овоз билан сайрамоқ.
-
Қир устида сўфитўрғай нозик чулдиради. М. Мансуров, Ёмби
-
рўпарадаги қалин боғлар қўйнида бижилдоқ қушларнинг чулдираб сайрагани эшитилади. Ёшлик
3. Гўдакка хос гапирмоқ; бижирламоқ.
-
Жамалаксоч қизалоқ ботинкаси билан эшик-ни тепиб очиб, чулдираб, Жўрабек ака каравоти ёнига келди. Мирмуҳсин, Қуламас қоя
чулдира сўзи қатнашган жумлалар:
Чулдираб қолмоқ
-
Ичкиликка Иваннинг энди иштаҳаси очилган пайтда Мутавалли маст бўлиб чулдираб қолди. М. Осим, Элчилар
-
Азимбойвачча икки пиёладаёқ чулдираб қолди. С. Аҳмад, Ҳукм
ЧУЛДИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHULDIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чулдира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар