чув
билан улашинг
ундов сўз Отни чоптириш, олдинга ундаш учун ишлатилади. -
-
Чув, ҳа! — деди, қамчи чотди, Урган қамчи симдай ботди. Ширин билан Шакар
-
Чув, дейди тулпор отни, Оти қилди ғайратни, Гўрўғли шердай ҳайбатли. Гулшанбоғ
1. Арава ўқининг ғилдиракни тутиб турадиган қулоғи; чув чўп.
2. Чуви чиқмоқ Сири очилмоқ; ёлғони фош бўлмоқ.
-
Ёлғон гапнинг чуви чиқар. Мақол
-
Борди-ю Маматовнинг чуви чиқадиган бўлса, менинг ҳам ҳолимга маймунлар йиғлаши турган гап. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Қиморда тўрт ошиқнинг ют-қизиқ ҳолати (битта олчи, учта чикка ёки битта товва, учта пукка).
чув сўзи қатнашган жумлалар:
Чув тушмоқ
-
Очиқ кўксига уриб, ошиқ отади. Чув тушиб нечалар, кайф тарқатади. Ғайратий
-
Тоза чув тушдик-ку! — Ортиқ чидамай, ўрнидан туриб кетди. М. Мансуров, Ёмби
ЧУВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чув сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар