дакки
билан улашинг
1. Ножўя иш, хатти-ҳаракат учун айтилган аччиқ гап, қаттиқ танбеҳ, таъзир, койиш.
-
Чакки юрсанг, дакки ерсан. Мақол
-
У
-
даккиларга бўш келмайдиган одам. Дакки емоқ (эшитмоқ).
-
Аҳмаджон дадасидан бир неча дакки эшитиб, уйига жўнади. Ёшлик
-
Болалар мени нега ёмон кўришларини айтсам, улар мен туфайли ё онасидан, ё отасидан дакки эшитарди. Х. Тўхтабоев, Беш болали йигитча
-
Қилғиликни сиз қилдингиз, даккини биз эшитдик. С. Анорбоев, Оқсой
2. Ноҳақ туртки, хўрлаш, таҳқирлаш.
-
Чўриликдан қутулдим, энди бойнинг хотинларидан дакки емайман. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ёмон бўлсанг, ким кўрингандан дакки ейсан! Н. Сафаров, Наврўз
-
Ҳар кишидан дакки еявериб, юрагим қонга тўлиб кетди. Уйғун, Асарлар
ДАККИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAKKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дакки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing