дала
билан улашинг
1. Аҳоли яшайдиган жойдан ташқарида бўлган, экин экиладиган ер, экинзорлар.
-
Экин даласи. Пахта даласи. Меҳнат даласи. Пахтазор дала. Боғбон боғини тузар, Деҳқон даласин сузар. Мақол
-
Аёллар далада, болалар мол-ҳолларни ўтлатгани олиб кетишган. С. Аҳмад, Уфқ
-
Тўғри, чоршанба куни далага қўш чиқиши керак. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Шаҳардан ташқаридаги боғ, қўрғон ва ер-сувлар. -
-
Поччанг ўлсин! — деди аччиқланиб Хушрўй, — Нажмиддинбек деганнинг даласига кетган эди. Тўрт кундан бери дом-дараксиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Умуман кенг табиий сайҳон ер, ёвон.
-
Дала, кирлар қирмизи кўйлак кийган сулув келинчакдек яшнаб кетган. Газетадан
-
Адоқсиз далалар, офтоб ўт пуркайди. Саодат
-
Дов-дарахтлар, том-тош, далаю қирлар оппоқ эди. С. Аҳмад, Уфқ
4. Уйдан (хонадан) ташқари жой, ҳовли, кўча.
-
Онанинг кўнгли болада. Боланинг кўнгли далада. Мақол
-
Даладан келган ўғрини тутиш осон, Уйдаги ўғрини тутиш қийин. Мақол
-
Мен даладан олай хабар Ўйин қилиб тургин, қизлар. Маликайи айёр
дала сўзи қатнашган жумлалар:
Дала шийпони
-
Кўзига ойнак тутиб олган тракторчи йигит дала шийпони олдига келиб тўхтади. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
-
Зовур бўйлаб бир оз юргач, дала шийпони рўпарасидан чиқдик. Газетадан
Дала ҳовли
-
Дала ҳовлининг олдидан катта сой оқиб ўтади. Газетадан
-
Дала ҳовли учун дарвозаси билан тайёрланган панжарани бўяшда давом этди. Газетадан
Дала машқи
-
Элмуроднинг взводи ҳам баталон билан икки ҳафталик дала машқига чиққан эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Хатдаги содда, ёқимли сўзлар, унинг таниш имзоси, дала почтасининг беш рақамли адреси — буларнинг ҳаммаси Эралининг соғ-саломатлигидан далолат бериб турарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ДАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар