далда
билан улашинг
Руҳни кўтарувчи, куч-ғайрат, мардлик, дадиллик бахш этувчи маънавий ёрдам, ҳимоя, илиқ сўз ва шу кабилар
-
Далда бўлмоқ.
-
Атрофдаги одамларнинг далдаси умиднинг сўнгги учқунини сўндирмасликка ёрдам беради. Ойбек, Танланган асарлар
далда сўзи қатнашган жумлалар:
Далда бермоқ
-
Чаққон ака довдираб қолган қизига далда берди. Газетадан. -Ёмон ният қилманг,
-
Мансур акаларча меҳрибонлик билан Гавҳарнинг елкасидан тутиб, далда берди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Поччаев мажлисни бошқаролмай, ишни бузиб қўйганига амин эди. Лекин Баратова кўз қараши билан унга далда берди. А. Мухтор, Туғилиш
Ўзига-ўзи далда бермоқ
-
Ҳиқиллашни бас қил, дея ўзимга далда бера бошладим. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Киши ҳам ўз сўзидан қайтадими, деб ўзимга ўзим далда бердим. Газетадан
-
Гоҳо ўзимга-ўзим далда бераман. С. Сиёев, Ёруғлик
ДАЛДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DALDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
далда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар