далил
билан улашинг
1. Фикр, мулоҳаза ва шу кабиларни тасдиқловчи, улар ҳақида далолат берувчи нарса; исбот, факт.
-
Ишончли далил. Кучли далил.
-
-Гумонингиз бор-у, далилингиз йўқ! — Қундузой унинг сўзини бўлди. Ойдин, Ҳикоялар
-
— Туҳмат, қани далил? — бирдан тутақиб бақирди Улжаев. Муштум
-
Маъқул эмас, дейиш билан иш битмайди, бирорта далил керак. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. ҳуқуқ Жиноятни тасдиқловчи нарса, факт ёки ҳолат.
-
Сиз айтаётган буюмлар қотилликка алоқадор эканлигига далил бўла олмайди. Буни ҳали исботлаш керак. Ёшлик
-
У ўз раисини қўлга туширган ҳужжатларидан, далилларидан, тергов натижаларидан хабардор қилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
далил сўзи қатнашган жумлалар:
Ашёвий (ёки ашёйи) далил ёки моддий далил
-
Суд мажлиси залида Пауерсни жосусликда фош этувчи ашёвий далиллар қўйилган. Газетадан
-
Прокурор асло иложи йўқлигини ашёвий далиллар билан исботлаб берди. С. Аҳмад, Юлдуз
Тўғри далил
Эгри (ёки сохта) далил
-
Бўлмаган сохта далиллар билан гапирувчи ифлосларнинг сўзига кириб, бу хилда қилиш яхши эмас. Ҳамза, Танланган асарлар
ДАЛИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DALIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
далил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар