даллол
билан улашинг
1. Савдо-сотиқда олувчи билан сотувчи ўртасида воситачилик қилувчи, молга нарх қўйиб, уларни келиштирувчи киши.
-
Эл назар қилмаса, эшак бозорига даллол ҳам бўлолмайсан! Мақол
-
Тилнинг узуни даллолга керак. Мақол
-
Муҳсин гуппи аввалдан даллол ёллаб олган шекилли, икковлашиб бир туркмандан гилам савдолашарди. Шарқ юлдузи
2. салб. Ўртада туриб, ножўя ишларни битиштирувчи, муросага келтирувчи, воситачи.
-
[Кўзибой:] Раҳимга нима деб айтаман-а? Ўртада даллолмисан, демайдими!? Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Сизга ўхшаш даллолларга ҳожат йўқ. Мен сизни хўп синаганман. Сиз халқ бўронини тўсмоқчимисиз? Ойбек, Танланган асарлар
3. Далла, қўшмачи.
-
Гулсанам бола чоғида онаси билан далада ишлашга ўрганиб қолган эди. Энди эшикка чиқармай қўйишди: хоннинг даллолларидан қўрқадилар. Ойдин, Олтин узукка олмос кўз
-
[Ғофир:] Ахир даллол деганда паранжи бўлади-да, чопонни йигит киши кияди. Ҳамза, Бой или хизматчи
-
Иягида уч-тўрт тола соқол кўзга ташланган, баланд бўйли, бақувват, эркаксимон даллол кампир уни [куёвни] етаклаб, палак остидан қизга келтирди. Ойбек, Танланган асарлар
ДАЛЛОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DALLOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
даллол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар