1. Нафас, тин.
Дамим қайтиб кетяпти. Дамимни ростлаб олай. Чуқур дам олинг.
Жиндай дамимни ростлаб олай, уҳ ҳалиям оёғимнинг қалтироғи босилгани йўқ. Ҳамза, Паранжи сирлари
Бахтингиз бор эканки, мендай кўли енгил, дами ўткир ромчига йўлиқдингиз. К. Яшин, Ҳамза
От пишқирган дамига Эрир тоғдаги корлар. Ойсулув
2. Ишдан бўш вақт; ором, ҳордиқ.
Дам бермоқ. Дам олмоқ. Дам бермай югуртирмоқ. Дам олиш уйи.
Эртага якшанба, дам олиш куни. Ўзбекистон баҳорининг гуркираган пайти. Газетадан
Соҳибжон дамини олиб, яна йўлга равона бўлибди. Зумрад ва Қиммат
Ҳатто Шарофат билан икки марта дам олиш уйига борганмиз. Муштум
3. Бирор нарса ичига йиғилган, тўпланган ҳаво, газ.
Баллонга дам бермоқ. Дами чиққан баллон,
Аҳмад, дами чиққан пуфакдек, бўшашиб ўтириб қолди. Мирмуҳсин,Меъмор
Илгари говмиш сигирнинг елинидек солиниб турадиган бағбақаси сўлган, дами чиққан пуфакдай шалвираган. А. Қаҳҳор, Сароб
4. Ошқозон ёки ичакда овқатдан пайдо бўлган ел, газ.
Хом ўрик қоринни дам қилар, Ғўр масала — бошга калава. Мақол
Янги узилган узум ични дам қилади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
5. Тафт, иссиқ, ҳарорат.
Аммо ўзиям дамига ош пишадиган отахонлардан. О. Ёқубов, Пьесалар.
Қиём чоғи эди. Қуёш дамини ғир-ғир эсган шамол кесар эди. Ойбек, О.в.шабадалар.
6. кўчма Куч, зўрлик; шиддат.
Азимжон ўз ротасидаги жангчилар билан душманнинг дамини кесди. Н. Сафаров, Оловли излар
Азмкор халқнинг даҳшатли ҳамласи офатнинг дамини кесди. Н. Сафаров, Оловли излар
Қишнинг дами кесила бошлади. Ойбек, Навоий
7. кўчма Кибр-ҳаво; ҳовур.
Дамидан тушмоқ (қайтмоқ). Ҳали хомсан, пишарсан, бу дамингдан тушарсан. Мақол
Бугун Бухородан комиссия келганини эшитган бўлса керак, кечаги дами ҳам қолмаган. С. Айний, Қуллар
Ўринбой оғзидаги ошини олдирмайдиган, тутганини шарт кесадиган, дами баландгина кўринган эди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
8. Буғ, ҳовур, пар
Дам солмоқ
Кампир Авазнинг кўнглидагини билиб, дуо ўқиб, тупроққа дам солиб, сочди. Маликайи айёр
Нури у кишига бориб, дам солдириб келади. Ойбек, Танланган асарлар
Дам урмоқ
[Домуллани] Отхонага бошлаб кирдим. Тақсир, мана бемор, дедим. Домулла кулди Кейин дуо ўқиб, отга дам урди. Ойбек, Танланган асарлар
Нормат сўфи бешик-терватдай ликиллаб, нималарнидир пичирлаб ўкир, келинойисига дам урарди. Муштум
мен, деб уролмади дам. Ҳ. Олимжон
Ҳаммаси [полвонлар] нима қиларини билмай, бошини қашиб, биронтаси ҳам бораман, деб дам урмади. Зулфизар билан Авазхон
Дами ичига тушиб кетмоқ
Машҳур артистнинг дами ичига тушиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
Яна дамим ичимга тушди. Бўрон нафасни бўғарди. Ҳ. Назир, Муҳаббат
[Элмурод] Бир нафас дами ичига тушиб ўтирди-да, сўнг оғир бир энтикиб: — Ҳай, майли — деди. П. Турсун, Ўқитувчи
Хўжа номини эшитиб, Ғуломжоннинг дами ичига тушиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.;
Бу — Исматхўжага айил ботди, шекилли, дами ичига тушиб кетди. Ойдин, Ҳазил эмиш
Дамига тортмоқ
Қараса, қаттиқ бўрон кўтарилиб, аждар қизни ўз дамига тортаётганмиш. Олтин бешик
Газнинг шамоли одамни дамига тортади. П. Қодиров, Эрк
Бизни шундай авраб, дамига тортаётганлар кимлар? — Нуъмон ҳожи, Мир-ҳайдар хўжа, Оқилхон тўралар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Дамини ичига ютмоқ Гапирмасдан, жим турмоқ
Бу ёқда қолган хотинлар дамларини ичларига ютиб, чурқ этмай туришипти. С. Аҳмад, Уфқ
Дамингни чиқарма
Бир маҳалладан бир қизни олиб қочишди. Бойваччанинг хизматкорининг қизи эмиш Дамингни чиқарма! Ойбек, Танланган асарлар
Дам емоқ
Чой дам еди.
Ош дам егунча, пиёла неча бор қўлдан қўлга ўтди. С. Айний, Дохунда
Ошпаз шийпон тагидаги тол тагида капгирни бошидан баланд кўтарди, бу ош дам еганлигига ишора эди. И. Шамшаров, Ғурумсаройликлар
Дам емоқ
Мақтанчоққа дам емасман. Ҳабибий
Бировдан дам емасман, сўзга полвон, қаҳрамонман дер. Муштум
Дам турмоқ
Дам туринг, битди қулоқлар, лаҳза, жон қурбақалар. Муқимий. Дами ичида Айтадиганини ай-толмайди, тили қисиқ.
Райҳон қишлоқда, қизиникида турган кунларда Зумрадбибининг дами ичида бўлди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
Тожибой қизининг йўқолганидан кўра одамлар ўртасида иснодга қолишидан қўрқарди. Эр-хотиннинг дами ичида, ундан-бундан сўраб суриштирайлик дейишса, гап-сўз тарқаб кетади. С. Зуннунова, Гулхан
Дами кесилмоқ
У Валихонга изоҳ беришга астойдил тайёрланган эди, Валихоннинг қўл силтаб, рад қилганини кўргач, дами кесилиб, оғзини очганича, тек қараб қолди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
Хуббибой ўзининг йўқлигидан шикоят қилиш учун оғзини жуфтласа ҳам, аммо бирдан дами кесилиб қолди. А. Қодирий, Обид кетмон
Аммо бунда куёвнинг иштироки кўрилмай, шунинг ила менинг дамим кесилиб қолди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Дамини кесмоқ (ёки қирқмоқ, қайтармоқ)
Иссиқнинг ва ёғли овқатларнинг дамини кесиш учун ҳеч ким пиёладан, чойнакдан қўл узмас эди. Ойбек, Танланган асарлар;
Уларнинг фикрларича, кўпни кўрган муғамбир ва пишиқ домла ўқитувчи болани яхшилаб тузламоқда ва дамини қайтариб қўймоқда эди. П. Турсун, Ўқитувчи
Бу тадбир орқали айрим кўзбўямачи қаллобларнинг дамини қирқмоқчи бўлгандир. Газетадан
1. Он, лаҳза; кез, пайт.
Бахтли дамлар. Бир дам жим қолмоқ. Шу дамгача. Шу дамда. Чилла, ҳар дами тилла. Мақол
Бир дам ўзини йўқотиб, эсанкираб қолди. С. Аҳмад, Уфқ
Балки дўстлар даврасида Камим бўлмас ҳеч қачон. Лекин сени ўша дамда Қайдан топай, онажон. А. Орипов, Йиллар армони
2. айр. боғл. взф. Баъзан, гоҳ, гоҳо.
Йўлчи эртадан кечгача дам у экинда, дам бу экинда Қамбар билан бирга ишлайди. Ойбек, Танланган асарлар
Сув дам оқизиб кетади, дам четга отади. С. Аҳмад, Уфқ
1. Темирчиларнинг кўра ёки ўчоқдаги кўмирни ёндириш учун ҳаво юборадиган, чармдан ишланган асбоб.
Фарҳод Темирчидан бир кўра, бир дам сўраб олди. Фарқод ва Ширин
Бошқа бир мулланинг қорни ҳам темирчиларнинг дамидек катта экан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
2. Дам орқали ўчоққа, кўрага ҳаво юбормоқ.
Ўчоқнинг орқасидаги уйда икки киши зўр бериб, тўхтовсиз ўчоққа дам беради. Ойдин, Ҳазил эмиш
Акам мени тақачига топширди. Еган-ичганим бадалига эртадан кечгача дам босар эдим. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Чет, қирғоқ.
Иброҳимов оёғини ёзгани ўрнидан турди ва айвоннинг дамига бориб узоқдаги каптарранг тоғларга қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Асбобнинг кесадиган, ўткир томони, тиғи; тиғ.
Пичоқнинг дами. Қиличнинг дами. Кетмоннинг дами.
[ Отабек] Ханжарини қинидан суғуриб олди-да, дамини ойдинга солиб боқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Раҳимберди катта кетмоннинг дамини эговлаб, хиргойи қилиб ўтирарди. Х. Тўхтабоев, Шонли авлод
Пичоқ дамича (ёки дамидай)
Чўққиларнинг учи худди пичоқ дамидай чақнаб турипти. С. Аҳмад, Жимжитлик
Қилич дамида юрмоқ ёки қилич дамига оёқ қўймоқ
ДАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.