дамла
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг ичига ҳаво, газ юбормоқ; ҳаво, газ билан тўлдирмоқ.
-
Машина баллонини дамламоқ.
-
у [Султонқул] ориқ қўйларни олиб, уйида яширинча ўша қўйнинг орқа оёғидан тешиб, велосипед насоси билан дамлаб, таранг қилиб, хотинига етаклатиб бориб, бўрдоқи деб сотар экан. С. Абдулла, ' Соялар
2. Ошқозон ёки ичакда овқат ҳазм бўлиш жараёнида ел, газ тўпланмоқ.
-
Қомбайнга илинмаган бошоқларни моллар еб, сув ичиб, кўпи дамлаб нобуд бўлиб кетди. С. Нуров, Нарвой
-
Йўқ, қорним унчалик дамламайди. Ҳа, гоҳи-гоҳида. Н. Аминов, Қалтис ҳаракат
3. Ҳовури чиқмайдиган қилиб бекитиб, паст оловда ўз буғида пиширмоқ, етилтирмоқ.
-
Палов дамламоқ. Чой дамламоқ.
-
Пешиндан кечга қолманг. Мен ошни дамлаб, сизни кутиб ўтираман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Нусратбек чой дамлаб келиб, чойнакни столнинг бир четига қўйди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Куннинг ўрталарига бориб, кампирнинг ўзи яхшилаб ош дамлади. Мирмуҳсин, Умид
4. Бўғмоқ, тўсмоқ.
-
Сув(ни) дамламоқ.
-
Ғўзанинг эгатидан сувни тортиб, пахтани дамлаб қўйишган шу кунларда Бек аканинг аёли уйида бетоб ётган Хосият холанинг олдида бўлди. С. Нуров, Нарвой
ДАМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дамла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ДАМЛА сўзига берилган маънолар
дамла сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар