1. Йўқотган, умуман, қидирилаётган (қидирувда бўлган) нарса ёки шахсни дуч келтирмоқ, кўзга илинтирмоқ, учратмоқ.
Сўрай-сўрай топдим, тезроқ қайтай, ука. Ойбек, Танланган асарлар
Чўнтакларини алғоқ-далғоқ қилиб қидирар, топа олмай хижолат бўларди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
Ўн ботирнинг ҳужжатларини олганда, Аҳметгалининг онасига юбормоқчи бўлган сурати билан хатни топдилар. Т. Рустамов, Мангу жасорат
Ўзимга ўхшаш ўқимишли, бопини ўзим топаман. Муштум
2. Ногаҳон кўзи тушиб қўлга киритмоқ; топиб олмоқ.
Бу қамчинни келаётиб кўчадан топдим.
Рустамнинг биринчи хатини адабиёт китоби орасидан топиб олган куни аллақандай туйғудан бошим айланиб кетган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Қидириш, кузатиш, изланиш натижасида кашф этмоқ, очмоқ.
Геологлар янги-янги ер бойликларини топмоқда.
Фойдали қазилмалар конларини топиш иқтисодий ривожланиш суръатини жадаллаштиришга кўмаклашади. Газетадан
Мели полвон хижолат чекди, лекин кулгига парво қилмагандай, дуторга аччиқ қилиб сўзлади: — Сени ўйлаб топган Афлотунни кўп ақлли одам ўтган дейдилар-у П. Турсун, Ўқитувчи
4. Номаълум бўлган нарсани аниқламоқ, нима эканини белгиламоқ, тайин этмоқ.
Топишмоққа тўғри жавоб топмоқ.
Бурунги замонларда Ибн Сино, Луқмон Ҳаким ўтган. Улар ҳар бир касалга даво топган. Ойбек, Танланган асарлар
Дили яқин одамлар бир-бирининг кўнглидагини дарров топади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Ақлли тўнгакка нозик ерини, ёриладиган ерини топиб туриб болта уради — ақли билан ёради М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. Умуман, иш-меҳнат, бирор сабаб ва шу кабилар билан эга бўлмоқ, эришмоқ.
Ботир топса, барча ер, Бахил топса, босиб ер. Мақол
Меҳнат қилиб топганинг, Қанд-у асал тотганинг. Мақол
Майли, ишлайвер, бироқ топганингни очкўз чолнинг қўйнига солаверма. Ойбек, Улуғ йўл
Бизлар мисқоллаб обрў топамиз, ўғилларимиз ботмонлаб бу обрўйни тўкадилар! Мирмуҳсин, Меъмор
Бувам фарзанд кўрмай-кўрмай, қариганларида топган ёлғиз ўғиллари дадам экан [деди Саид]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
6. Баъзи сўзлар билан бирикиб (баъзи бирикмалар таркибида), шу сўздан англа-шилган нарсанинг юз бериши, юзага келиши маъносини билдиради.
Ташкил топмоқ. Қарор топмоқ. Ривож топмоқ. Камол топмоқ. Барака топмоқ. Лаззат топмоқ. Озор топмоқ. Нажот топмоқ. Дардига даво топмоқ.
Табиб қўй жигарини хом кабоб қилиб, бужғун сепиб енг деган экан, бир-икки қипти, лекин шифо топмабди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Анзират холанинг бу гапидан кейин у можаронинг энг хунук оқибати барҳам топгандай енгил тортди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
7. Боғлама взф. Ҳисобламоқ, деб билмоқ маъносини билдиради.
Маъқул топмоқ. Мувофиқ топмоқ.
Унинг сўзларидаги қишлоқча соддалик ва тўғрилик (бу хусусиятни камбағал одамларда катта фазилат деб топар эди бой) унга жуда ёқди. Ойбек, Танланган асарлар
Топгани ёки топган гапи, топган одами, топган нарсаси
Уларда [Кумуш ва онасида] эпақали бир мия, Ҳасаналига йўл кўрсатадиган ихтиёр қолмаган, топганлари фақат йиғи эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Икки дунёда ҳам ўғлингиз ёрилиб: Хотин олиб бер, демайди. Топиб олгани китоб, айб ўзингизда. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ифодасини (ёки аксини) топмоқ
Шоирнинг бу вақтлардаги ҳаёти, мусофирлик, ғариб-у бекас-лик изтироблари унинг асарларида ўз ифодасини топди. ЎТА
Барқарор жуфт сўзлар орфографик, қиёсий, изоҳли луғатлар-да ўз ифодасини топиши шарт. ЎТА
Ҳуруфийларнинг ақидасича, коинот абадулабад, илоҳий ибтидо одамда ўз аксини топган Мирмуҳсин, Меъмор
Кўнглини топмоқ
Киши кўнглини топиш осон ҳунар эмас. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
Фано топмоқ
Бу кун пойтахт маъюс туради: Фано топмиш Муҳаммад Султон. М. Али, Гумбаздаги нур
Эсини топмоқ
Юсуфбек ҳожи хотинининг сўзини бу гал ҳам эламайдир, фақат: — Қўя бер, хотин, ўзи соғ бўлса, бир кун эсини топар, — деб қўядир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ўзини қўйишга (ёки қўярга, қўйгани) жой тополмаслик
Обидов ўзини қўярга жой тополмай қолди. С. Зуннунова, Янги директор
ТОП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.