декларация
билан улашинг
1. Халқаро ҳуқуқда ва сиёсат соҳасида томонлар (бир неча ҳукуматлар, сиёсий партиялар, халқаро ташкилотлар ва шу кабилар) тарафидан маъқулланган дастурий ҳужжат, муҳим халқаро воқеа, қонун ва бошқалар юзасидан умум эътиборига етказиладиган баёнот; асосий умумсиёсий тамойилларни тантанали эълон қилиш.
-
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик декларацияси.
-
Минтақанинг илмий жамоатчилиги, халқаро ташкилотлари Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш бўйича декларация қабул қилдилар. Газетадан
2. Солиққа тортиладиган фуқаронинг муайян даврда олган даромадлари тури ва миқдори ҳақидаги маълумотномаси.
-
Аммо бу ҳақда солиқ идорасига ўз вақтида декларация тақдим этолмадим. Газетадан
3. Почта орқали хорижга юбориладиган пул ва қимматбаҳо буюмларга уларнинг қиймати ва хил-хусусиятини кўрсатган ҳолда қўшиб жўнатиладиган почта ҳужжати.
4. Чегара орқали олиб ўтилаётган нарсалар, қимматбаҳо буюмлар ва уларнинг миқдори ҳақида божхонага тақсим этиладиган маълумотнома.
ДЕКЛАРАЦИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEKLARATSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
декларация сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар