декча
билан улашинг
1. Кичкина қозон, қозонча.
-
Юкимиз енгил: бир шолча, икки кўрпа-кўрпача, декча. С. Нуров, Карвон
-
У озроқ ўтин териб, ҳамроҳлари ёнига келганда, декчада шўрва биширлаб қайнаётган эди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
2. Декча қайнатмоқ Эплаб-сеплаб, бир амаллаб қозон қайнатмоқ, кун ўтказмоқ.
-
Давлатлари соясида декчамиз қайнаб турипти. С. Айний, Дохунда
-
Шу мақсадда йиғилишиб, декча қайнатиш ғамида бош оғритишарди. Ойбек, Навоий
3. кўчма Декчада пиширилган таом.
-
Хўжайиннинг қозонидан унда-мунда бир тотмасак йўқ, мойсиз бўлса ҳам, ўз декчамиз яхши. Ойбек, Танланган асарлар
ДЕКЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEKCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
декча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар