девқомат
билан улашинг
1. Дев сингари улкан гавдали; жуда салобатли.
-
Шу пайт диванда ўтирган бир девқомат кишига кўзим тушди. Шарқ юлдузи
-
Кампир Девқомат чол ёнида худди атак-чечак қилиб бораётган кичкина қизчага ўхшарди. Ў. Умарбеков, Ялпиз ҳиди
2. кўчма Улуғвор, улкан, баланд бўйли.
-
[Қуёш] Кечга томон Салор ёқасида саф тортган девқомат тераклар орқасига ўтиб кетди. Газетадан
-
Умурзоқ ота саданинг девқомат бўйига узоқ тикилиб турди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Бу девқомат, қудратли механизмлар бўлажак ГЭС барпо этиладиган жойни кафтдек текисламоқда. Газетадан
ДЕВҚОМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEVQOMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
девқомат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар