деярли
билан улашинг
1. равиш 1 Бирор нарса, ҳолат, миқдорга жуда яқин, шунга яқин деса, деб айтса, ҳисобласа бўладиган.
-
У шунча йил қоракўлчилик соҳасида ишлаб, бунақа териларни деярли кўрмаган эди. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Бўри полвон ўйлаб қараса, воҳанинг деярли барча полвонлари жам бўлибди. Т. Мурод, Қўшиқ
-
Зиёфат деярли мажлисга айланиб кетди. Мирмуҳсин, Умид
-
Ҳаммамиз деярли ҳар кун бир қошиқ иссиққа муҳтожмиз. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
2. Қарийб; тахминан; яқин.
-
Ҳовлидаги нарсалар деярли ўзгармабди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Мен эса, орамизда пайдо бўлган муҳаббатнинг охир-оқибат тугашини деярли билардим. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
ДЕЯРЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEYARLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
деярли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар