дўнг
билан улашинг
1. от Ернинг ёки бирор нарсанинг бирмунча баланд кўтарилган жойи; тепалик.
-
Ўғри — тун ошгунча, Бўри — дўнг ошгунча. Мақол
-
У дўнгга, бу дўнгга чиқиб қаради, укасининг қайси тарафга қараб кетганини билмади. Қундуз билан Юлдуз
2. сифатдош Бўртиб чиққан, кўтарилган, дўмпайган, қаппайган.
-
Дўнг ер. Дўнг жой. Дўнг пешона. Дўнг қишлоқ. Қўчқор бўлар қўзининг пешонаси дўнг бўлар. Мақол
-
Дўнг ерга ўтириб, одатдагидек яна дарёга тикилди. Мирмуҳсин, Темур Малик
-
Дўнг пешонасининг пастки қирраси иккита ёввойи бароқ қош билан тамом бўларди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
дўнг сўзи қатнашган жумлалар:
Дўнг олмоқ
ДЎНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘NG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дўнг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар