дўкон
билан улашинг
1. Бирор нарса сотиш учун махсус жиҳозланган савдо-сотиқ хонаси, корхонаси; магазинча.
-
Баққол дўкони. Китоб дўкони. Дўкон мудири.
-
Ёмон чўпон тиконга берар, Яхши чўпон —
-
дўконга. Мақол
-
Амакингизнинг дўконига яхши шоҳилар, бахмаллар келибди, олмайсизми? Ойдин, Ўзидан кўрсин
-
Тўғри газета-журнал дўконига йўл олди. Шарқ юлдузи
2. Ҳунармандларнинг ишхонаси.
-
Темирчи дўкони. Бўёқчи дўкони. Сартарошлик дўкони.
-
[Мулла Обид] Тинчимайди: гузар-да ямоқчилик дўкони очиб, ҳам ўзининг, ҳам қишлоқнинг эҳтиёжини ўтаб туради. А. Қодирий, Обид кетмон
3. Ҳунармандлар фойдаланадиган дастгоҳ; станок.
-
Тўқув дўкони. Дўкон тўқисанг — бўз бўлар, Чарх йигирсанг — тўн бўлар. Мақол
-
Уйларида дўкони ҳам бор: алача жанда тўқийди. Ш. Холмирзаев, Қаҳрамоннинг сўнгги кунлари
ДЎКОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘KON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дўкон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар