дўлана
билан улашинг
1. Раънодошлар (атиргуллилар оиласи)га мансуб, кўпинча тоғли жойларда ёввойи ҳолда ўсадиган, сариқ ёки қизғиш, думалоқ мевали дарахт ва унинг ейишли меваси.
-
Жондан кечмасанг — жонона қайда, тоққа чиқмасанг — дўлана қайда? Мақол
-
Тўп-тўп ўсган ёввойи дўлана, наъматак шохларида чумчуқлар чуғурлашарди. С. Анорбоев, Оқсой
2. Шу дарахт ёғочидан ишланган мунчоқ.
-
У [амаки] йўғон калта бармоқлари билан айвонда дўлана тасбеҳ ўгириб ўтирар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Эшакка дўлана таққандек, сенга фартуқни ким илиб қўйди? И. Раҳим, Ихлос
ДЎЛАНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘LANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дўлана сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар