дўл
билан улашинг
Юмалоқ ва бошқалар турли шакл, турли катталикдаги муз парчаларидан иборат атмосфера ёғини.
-
Айрилган йўлда қолар, Бўлинган — дўлда. Мақол
-
Дўл шундай шиддат билан ёғар эдики, ердан чанг кўтарилиб, ҳавони ғубор босди, кундуз қоронғилашди. Н. Сафаров, Оловли излар
дўл сўзи қатнашган жумлалар:
Дўлда қолгандай
-
Юр, Содиқ жияним, башарангми бу ёки дўлда қолган таппими? А. Қодирий, Ўтган кунлар
Тегирмон тоши тепасига ўрнатилган пирамида шаклидаги идиш, хампа (тортиладиган дон дўлга солиниб, ундан коса орқали тошга тушади).
-
Йўлчи йўлини билар, тегирмончи —дўлини. Мақол
-
Саҳар пайтларида икки дўлни янги буғдойлар билан тўлғазгач, Эгамберди ака ухлашга ётади. А. Қодирий, Обид кетмон
Уруш майдонларида ёки улкан тантаналарда чалинадиган катта ноғора.
-
Карнай-сурнай, дўл, ноғораларнинг така-туми осмон ёқасини йиртиб солгудек. К. Яшин, Ҳамза
-
Дўл қоқа оламан, карнай чала оламан. Қ. Мирзо, Олам гўзал
ДЎЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘L сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дўл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар