дўмбира
билан улашинг
1. мусиқа Икки торли, пардасиз, дуторга Караганда калтароқ, чертиб чалинадиган чолғу асбоби.
-
Ўроз дарахтга суяниб, дўмбирасини чертар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Отам дўмбира чертар эди. И. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
2. сўзлашув тили Барабан.
-
Дорбоз киндикка келган бўлса керак, дўмбиранинг бир маромда дириллаши эшитилди. С. Аҳмад, Жимжитлик
дўмбира сўзи қатнашган жумлалар:
Дўмбира қилмоқ
-
Француз солдатлари бўлса, халоскоримиз сенсан, деб ўпишавериб, икки бетимни дўмбира қилиб юборишди. К. Яшин, Номус ва муҳаббат
-
Бунақанги миш-мишларни ёзиб дўмбира қилинмаса, оғзаки гап билан битириш қийин. Муштум
-
[Саидов] Лалайган десам, гапдон чиқиб қолди-ку, мана шунақалар кишининг сирини дўмбира қилади-да. А. Муҳиддин, Ҳадя
ДЎМБИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘MBIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дўмбира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар