ғирт
билан улашинг
1. Белгининг кучли даражасини қайд этади, кучайтирув билдиради (одатда салбий белгиларга нисбатан қўлланади).
-
Ғирт аҳмоқ. Ғирт саводсиз. Ғирт маст. Ғирт нодон. Ғирт хом.
-
Биттаси Аввалбек бўлса, у — ғирт пиёниста М. М. Дўст, Лолазор
-
Ғирт омиман, бизга ўқиш қайда Ойбек, Нур қидириб
2. Отлар билан ва айрим даражаланмайдиган сўзлар билан қўлланиб, шу сўз англатган нарса, ҳолатнинг шахс ёки предметга тўлалигича, бутунлай дахлдорлиги, оидлиги маъносини билдиради; бутунлай, турган-битгани.
-
Ғирт туҳмат. Ғирт расмиятчилик.
-
Исириқ тутатишни хурофот дейишнинг ўзи ғирт хурофот экан. Фан ва турмуш
-
Хафа бўлманг-у, почча, аммо ғирт афанди экансиз. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Илгари бу жойлар ғирт тўқайзор, одам йўқ эди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Умид учинчи синфга ўтганида, адаси ҳам тўсатдан ўлиб қолди у ғирт етим бўлиб қолди. Мирмуҳсин, Умид
тақл.с. Кесиш, узиш ёки ишқаланишдан ҳосил бўладиган кескин товушни билдиради.
-
Эшик ғирт этиб очилди.
ҒИРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IRT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғирт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҒИРТ сўзига берилган маънолар
ғирт сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар