хабардор
билан улашинг
1. Хабари бор, ахборотга эга.
-
Унинг [Мусанинг] назарида, гўё Зиёдбек ҳамма гаплардан хабардор. Н. Фозилов, Дийдор
2. сифатдош Бирор соҳа бўйича муайян маълумотга эга, шу соҳани биладиган; омилкор.
-
Кафиллик берсам-бермасам, дипломатия ишларидан хабардор бошқа одамимиз йўқ. Т. Малик, Қалдирғоч
-
Бу қиз [Хонзода] меъморлик санъатидан ҳам хабардор экан П. Қодиров, Юлдузли тунлар
хабардор сўзи қатнашган жумлалар:
Хабардор бўлмоқ
-
Шов-шув кўтарма! Даданг хабардор бўлиб қолса, яхши бўлмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мулла Фазлиддиннинг юраги така-пука бўлиб кетди. Наҳотки бу бек пўлат сандиқдаги суратдан хабардор бўлса?! П. Қодиров, Юлдузли тунлар;
-
Олияхоннинг ота-онаси қизларидан хабардор бўлиб туриш учун уларни ўз уйларига кўчириб келдилар. Муштум
-
Охири ўйлаб-ўйлаб, бу гаплардан сизни хабардор қилишга аҳд қилдим. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бошлиққа телефон қилишдан мақсад маслаҳат сўраш эмас, балки чархпалак ўйинининг бошланганидан хабардор қилиш. Ёшлик
ХАБАРДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XABARDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ХАБАРДОР сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингХАБАРДОР сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ХАБАРДОР сўзига берилган маънолар
хабардор сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
хабардор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing