хабар
билан улашинг
1. Бирор кимса, нарса ёки ҳодиса ҳақидаги ахборот, дарак, билдириш.
-
Муҳаммад Аргуннинг хабарига кўра, душманнинг катта қўшини Раф-қондан ўтиб, Конибодом сари келаётган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ойлар ўтди ва йиллар ўтди, Лекин сендан бўлмади хабар. Р. Парфи
-
Онаси, эртага барвақт боққа кўчишга тўғри келгани учун, тезроқ ётиб тинчиш кераклигини айтди. Гулнор бу хабарни жуда совуқ қарши олди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Янгилик.
-
— Мулла Абдишукур, — Мирзакаримбой меҳмонлардан бирига мурожаат қилди, — оламда нима хабарлар бор, гапирсангиз-чи. Ойбек, Танланган асарлар
3. Кундалик матбуот, радио ва телевидение воситасида олинган ахборот, маълумот; мақола.
-
Кечалари ухламай радио карнайига қулоқ тутиб, олис фронтда бўлаётган хабарларни эшитарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Республиканинг етакчи газетасида хабар чоп эттиришга ҳар қандай журналист ҳам муяссар бўлавермайди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
хабар сўзи қатнашган жумлалар:
Ёмон (ёки совуқ, хунук, шум, қора) хабар
-
Ёмон хабарнинг қаноти енгил бўлади. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Бу совуқ хабар халқни бир чайқатди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Кеча Андижондан хунук хабар келди: Рўзи охуннинг кенжасини чавақлаб кетишибди. К. Яшин, Ҳамза
-
У бир марта шундай шум хабарнинг дардини тортган. С. Аҳмад, Уфқ
-
Айниқса, дадамнинг кейинги хатларидаги қора хабар билан дунё кўзимга торайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Хабар бермоқ
-
Хизматчилар ҳожидўппи кийган бу дарвиш ҳақида бойга хабар бердилар. У. Исмоилов, Сайланма
Хабар олмоқ
-
Нусратбек бўш вақти бўлганида, гоҳ кечаси, гоҳ кундузи бирров холасиникига келиб, ўғлидан хабар олиб кетади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Мен нариги хоналардан бир хабар олай, шогирдлар нима қилаётган экан, кўздан кечириб қўяй. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Хабар топмоқ
-
Умар полвон бундан хабар топиб, отасидан қолган бир парча ерларини сотиб бўлса ҳам, укасини Тозагулга уйлантирмоқчи эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Бу воқеадан хабар топган ойиси уни [Хуршидни] қаттиқ жеркиганича бўш стулга ўтқазади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
Хабари бор
-
Завқийнинг ҳам кейинги пайтларда табибнинг оиласи четга суриб қўйилганидан хабари бор эди. К. Яшин, Ҳамза;
-
Тикувчиликдан хабари бор қиз.
Хабари йўқ
-
Дилдорнинг бу гапдан хабари йўқ. С. Аҳмад, Уфқ
-
— Ботир ака, ўлимдан хабарим бор, бу гапдан хабарим йўқ, — деди қизариб Низомиддинов. С. Аҳмад, Ҳукм
Ҳолидан хабар олмоқ
-
Ўзи эмасми, онамнинг ҳолидан хабар олиб туринг, сизга ишонаман, деб илтимос қилган Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Дадамга таҳорат суви берадиган, эрта-кеч ҳолидан хабар оладиган бир мўмин-маъқул заифа топилса, яхши бўларди. Ойбек, Танланган асарлар
ХАБАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XABAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хабар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар