доғла
билан улашинг
1. Қиздириб етилтирмоқ, доғ қилиб тозаламоқ (мой, ёғ ҳақида).
-
Ишдан кейин дил чоғлаб, Капгирни белга боғлаб, Қўй ёғини хўп доғлаб, Пиширдим жонон палов. Муштум
-
Ўзбек ошпазлигининг ўзига хос хусусиятларидан бири — ёғни яхшилаб қиздириб доғлаштир. К. Маҳмудов, Ўзбек таомлари
-
Яхши доғланган мойга пиёз, гўшт тушиши билан бутун қирни аллақандай ёқимли ҳид тутиб кетди. Ойдин, Ширин келди
2. Газаклаган ярага думба ёғи, пиёз ва шу кабилар қиздириб босмоқ.
-
Ярани доғламоқ.
3. кўчма Таъзирини бермоқ, ўч олмоқ.
-
Мажлисда Комилни ёмонлаб, балога қолдим. Бу тирранча. мени доғлайдиганга ўхшайди. И. Раҳим, Ихлос
4. Мафтун қилмоқ, ўзига асир қилмоқ; армонда қолдирмоқ.
-
Юрагимда кўпдир алам, мени доғлади бир санам. Муродхон
-
Қўлга тегсин доғлаган паризодинг Муродхон
5. кўчма Қайғу-ҳасрат; ғам-аламга дучор қилмоқ, бўлмоқ.
-
Бу уруш унинг юрагини бир умрга доғлаб кетди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Ҳар нарсадан қодир эгам сақласин, Кўролмаганларнинг кўнгли доғлансин. Ойсулув
доғла сўзи қатнашган жумлалар:
ДОҒЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOG‘LA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
доғла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар