доғ
билан улашинг
1. Нарсаларнинг бетидаги бошқа рангда, бошқа тусда ажралиб, фарқланиб турган кичикроқ жой, табиий белгилар.
-
Бадандаги қизил доғлар. Қуёш доғлари. Ойда ҳам доғ бор. Мақол
-
Эъзозхон юзини нафис доғлар қоплаган бу қорача жувонни севиб юраркан. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Тунсиз кун йўқ, доғсиз лола йўқ. Ойбек, Навоий
-
Юздаги доғларни йўқотиш учун бетни оқартирадиган дорилар ва турли хил усуллар қўлланади. Саодат
2. Нарсаларнинг бошқа бирор модда, нарса тегиб булғанган, ифлосланган, кирланган жойи.
-
Сиёҳ доғи.
-
Шилиниб, тимдаланиб, қон доғи билан қопланган юзи ва йиртилган кўйлагини кўрганда, барчани даҳшат босди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ойимхон доғ босган дастурхонни сандалга ёзиб, патнисда тўртта сингиб пишган нон келтириб қўйди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Баширжоннинг қора коржомасида оҳак ва бўёқ доғлари қотиб қолган. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
3. кўчма Иснод келтирувчи, ёмон таассурот ва таъсир қолдирувчи, ёмон ном; иснод.
-
Ёмондан доғ қолади, яхшидан боғ қолади. Мақол
-
Яхши бола ёғ келтирар, Ёмон бола доғ келтирар. Мақол
-
Тоза қалбда доғ бўлмас. Мақол
-
Севгига тушган доғни дарё қадар кўз ёши тўкиш билан тозалаб бўлармишми? Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
Қўрқоқлик доғини ўлим ҳам юволмайди. А. Мухтор, Асарлар
-
Бу гап мактабимиз шаънига доғ. Э. Райимов, Ажаб қишлоқ
4.
-
Яхши сўз — юрак ёғи, ёмон сўз — юрак доғи. Мақол
-
Кийим доғини ювиб кетказса бўлади, лекин қалб доғини ювиб бўлмайди. Газетадан
5. кўчма Гуноҳ, камчилик, нуқсон.
-
Ўтган йилги доғимизни, албатта, бу йил ювамиз, планни бажармай қўймаймиз. Ўзбекистон қўриқлари
-
Ўз виждоним олдида умримнинг доғи йўқ. А. Мухтор, Асарлар
6. кўчма Асорат, салбий таъсир.
-
Уруш доғларини ҳали ювиб тугата олмайман. Ойдин, Ҳикоялар
-
Оҳу кетса агар, тоғи қолади, Яра ёмон битса, доғи қолади. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
доғ сўзи қатнашган жумлалар:
Доғ туширмоқ
-
Номига доғ туширмоқ
-
Эркак отага, фарзандлар номига муносиб бўлиши, уларга доғ туширмаслиги лозим. Газетадан
-
Юрт шаънига доғ тушириб кетди занғар. Ҳ. Ғулом, Машъал;
-
Ҳуснига доғ туширмоқ.
Ўта қизитилган, қиздириб, маълум меъёрга етилтирилган (ёғ, мой ҳақида).
-
Доғ бўлмоқ. Доғ қилмоқ.
-
Фарида ёғ доғ қилди. Шарқ юлдузи
-
Қўйинг-чи, сабзи тўғрашни ҳам, ёғ доғ қилишни ҳам билмагандан кейин, нима ҳам дейсиз. Гулдаста
доғ сўзи қатнашган жумлалар:
Доғ сув
-
Матпано бир бурда нон еб, бир пиёла доғ сув ичишга мажоли келмай, тўшакка ёнбошлади. С. Сиёев, Аваз
-
Шукруллохон, бир пиёла доғ сувимиз бор, эрталабки муштдан қайтма, деганлар. Шукрулло, Сайланма
1. Оғир мусибатдан, қайғу-кулфатдан кўнгилда қолган алам.
-
Бу чархи бемурувватдин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. Увайсий
-
Мастуранинг севгиси, чидами, ҳижрон доғлари унинг ўзидай пок, самимий. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Кўзлари кўр бўлиб кетмайдими шўрлик она сенинг доғингда. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Булбул ошно бўлар эрам боғига, Қурсин ўлим, ким чидайди доғига. Равшан
2. Армон, ҳасрат.
-
Нега эски доғларни очдинг, Доғ устига оғулар сочдинг?. Олимжон
доғ сўзи қатнашган жумлалар:
Доғда қолмоқ
-
Солдат., минани кўмишга кўмди-ю, бироқ шнурни ёқолмай доғда қолди. Фан ва турмуш
-
Яхшибоев Маматқуловни кеткизиб, аёл билан гаплашмоқчи эди, лекин доғда қолди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Фақат Ёқутойнигина эмас, бошқа гўзал қизларни ҳам доғда қолдирди. Ж. Шарипов, Хоразм
Доғман ёки доғдаман
-
Яна шунисига доғманки, баъзи бойларимиз уларнинг сўзига ишонади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўзим ҳам офтобни кўролмай доғман. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Даврон билан унинг муносабатини тушуна олмай доғдаман. П. Қодиров, Қадрим;
-
Гапириб пушаймон егандан, гапирмай доғда қол. Мақол
-
Шу вақтгача муносиб куёв учрамай доғда эдик. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Фарзанд доғи
-
Фарзанд доғи ёндирар, Пайти келса куйдирар. Мақол
-
Бир донодан сўраган эканлар:”Ким полвон? У иккиланмай: Фарзанд доғига чидаган она! — деган экан. Шуҳрат, Умр поғоналари
-
Оғамнинг заифаси фарзанд доғидан телба бўлиб қолди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ДОҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
доғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар