дурдона
билан улашинг
1. Дурнинг сараси; йирик ва тоза инжу.
-
Гуллар кўпдир бу хилқат аро, Дурдоналар янглиғ сочилган. А. Исроилов, Биз — дунё одамлари.
-
Қақир саҳро бугун тўйхона бўлди, Ери — зар, тошлари дурдона бўлди. Ҳабибий.
2. кўчма Тоза, беғубор, дурдек оппоқ.
-
Сўзи ширин, тишлари дурдонадир, ёр-ёр. Қўшиқлар
-
Дурдона тишинг, лаъли лабинг Ҳам қора холинг, бу ҳусни камолинг. Ҳабибий
3. кўчма Бебаҳо, қийматли, нодир, қадрли нарса ҳақида.
-
Сўз — дурдона, уни одамларга гулдаста қилиб тут. Газетадан
-
Мана, шундоқ битта афсона, Афсоналар ичра дурдона. Ойбек, Навоий ва Гули
-
Дур ичра дурдонам дейман, Ёлғизим, ягонам дейман. М. Юсуф, Уйқудаги қиз
4. кўчма Чуқур маъноли, мазмунли, қимматли.
-
Дурдона асар. Дурдона сўзлар.
-
Куйла, созим, юрагим, шеърим Ҳар бир сатри олмос, дурдона. Ғайратий
-
Бобо ибратнамо афсона бошлаб, Сўзи қийматбаҳо дурдона бошлаб Ҳабибий
5. кўчма Бадиий, маданий, маънавий мерос ҳисобланадиган қимматли асарлар, обидалар.
-
Йиллар ўтаверди, шоирнинг шеърий дурдоналари насллардан наслларга мерос бўлиб қолаверди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Турфа хил моддий ва маънавий дурдоналар билан танишар эканмиз, замин-у замонлар чашмасидан баҳраманд бўламиз. Газетадан
6. кўчма Экинлардан олинган ҳосил.
-
Ватан хазинасига 3,5 миллион тоннадан ортиқ дурдона тўқилди. Газетадан
-
Ҳар туп ғўза, ҳар ниҳол Дурдонага айланиб, Чаноқлари урди барқ. Ғайратий
7. Дурдона (хотин-қизлар исми).
ДУРДОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DURDONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дурдона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар