дуруст
билан улашинг
1. сифатдош Яхши, тузук.
-
Дуруст одам,
-
Ҳусайн Бойқаро ҳарбий санъатни дуруст билар эди. Ойбек, Навоий
-
Шундай қарорга келингани анча дуруст бўлган экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. крш с. взф. Маъқул, яхши, ўринли.
-
Райимбойнинг қишлоғиданми? Ҳа, дуруст. С. Аҳмад, Уфқ
-
Дуруст, мен гапингизга ишонаман, лекин ановларни ишонтириш учун кучли далил керак. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. Соғ, тетик, соғ-саломат.
-
Мурод энди ўзини анча дуруст сезарди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Терговчи келганида, Қудратулло ўзини анча дуруст ҳис қиларди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
4. Мўл, кўп, унумли.
-
Бу йил сабзавот экинларидан ҳам дуруст ҳосил олинади. Газетадан
-
Сидиқжон тушки дам олишдан кейин кечгача хийла дуруст ишлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Муносабати яқин ва жойида, ўзаро қалин.
-
Уста Турдиали худо билан дуруст эди, уч ярим яшар қизчаси ўлди-ю, ораси бузилди. А. Қаҳҳор, Қабрдан товуш
ДУРУСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DURUST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дуруст сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар