душман
билан улашинг
1. Дунёқараши, манфаатлари, хатти-ҳаракати бир-бирига қарама-қарши бўлган, ўзаро ғаним, рақиб сифатидаги томонларнинг ҳар бири.
-
Ғоявий душман. Дўст ачитиб гапиради, душман — кулдириб. Мақол
-
Тикан заҳри учида, душман заҳри ичида. Мақол
-
Душманнинг катта-кичиги бўлмайди. Мақол
-
Булар [Шарқ мутафаккирлари] зулм-зулмат, адолатсизлик, жаҳолат, хурофотнинг ашаддий душмани эдилар. К. Яшин, Ҳамза
2. ҳарб. Урушда ўзаро бири иккинчиси билан жанг қилувчи, бир-бирига қарши уруш эълон қилган томонлардан ҳар бири; ёв.
-
Душман билан бўладиган жангларда қўрқоқлик қилманглар. Ҳадисдан
-
Полк мудофаа қилиб ётган район устида душманнинг неча юзлаб самолёти беҳисоб бомба ёғдирди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
3. кўчма Инсонга ва умуман бирор нарсага зарар келтирувчи кимса, нарса, ҳодиса.
-
Ёввойи ўт — ҳосилнинг душмани. Жаҳл — душман, ақл дўст. Мақол
-
Сўнгги пушаймон — ўзингга душман. Мақол
-
Отабек ичкиликдан қаттиқ ҳазар қилар ва бу кунгача майни ўзига душман каби кўриб келар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
тушкунлик — энг ёмон душман. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ДУШМАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUSHMAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
душман сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар