экспозиция
билан улашинг
1. ад. Бадиий асар сюжетининг таркибий қисми бўлиб, унда воқеалар юз берадиган макон ва замон, асар қаҳрамонлари ҳақидаги муаллиф маълумотлари баён қилинади.
2. Мусиқа асарининг асосий мавзусини ёки мавзуларини тасвирловчи бошланғич қисми; муқаддима.
3. махс. Музей, кўргазма ва шу кабиларда санъат асарлари, тарихий обидалар ва шу кабиларнинг томошабинларга кўрсатиш учун маълум бир системада жойлаштирилиши ва шундай тартибда жойлаштирилган материаллар.
-
Музей экспозицияси ҳозирги замон талаби даражасида тузилган. Ф. Ҳусайинова, Қўқон адабиёт музейида
4. Кино санъатида ва фотографияда: суратга олиш пайтида ёруғлик сезувчи материалларга тушадиган ёруғликнинг миқдори.
ЭКСПОЗИЦИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EKSPOZITSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
экспозиция сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар