эл
билан улашинг
1. Бир жойнинг одамлари, аҳолиси, халқи; умуман, кўпчилик одам, халойиқ, ҳамма.
-
У эрининг қилмишидан эл олдида бошини хеш қилиб юрарди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Одамларнинг кўз ёшидан, қаҳридан қўрқмай, эл отаси бўлиб юрганингизга ёқа ушлайман, тақсир. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Бир юртга, қабилага мансуб одамлар; миллат, халқ.
-
Қипчоқ эли. Манғит эли. Қардош эллар.
-
Шифокорлик касбини улуғлаш, элга сидқидилдан хизмат қилиш, кишиларнинг дардига даво топиш олийжаноб ишдир. Газетадан
3. Юрт, диёр, мамлакат.
-
Чет эллар. Ҳар ким элида, ўрдак кўлида. Мақол
-
Баҳор келди элимизга, Яшил тўн кийди дала. И. Муслим.
-
Шу пайт хаёл узоқларга, она элимга олиб кетди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Яшил элларга томон учиб кетди қушчалар. А. Орипов
эл сўзи қатнашган жумлалар:
Эл бўлмоқ
-
Асли душман эл бўлмас, Этакни кессанг, енг бўлмас. Мақол
-
Томчи сел бўлмас, Душман эл бўлмас. Мақол
-
Бекнинг тўплаган одамлари аллақандай бир-бирига эл бўлмайдиган олчоқ одамлар экан А. Мухтор, Чинор
-
Ёвга эл бўлмаган каби ҳеч замон, Ёвни эл қолмади фарғоналиклар. А. Обиджон.
ЭЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар
Янги сўзлар
- контекст ойнаси
- мааттассуф
- скриншот
- Сунъий интеллект код агентлари (AI Code Agents)
- генератив сунъий интеллект
- наългар