эла
билан улашинг
1. Элакдан ўтказмоқ, элакдан ўтказиб тозаламоқ.
-
Бостирмада Зиёдахон супра ёзиб, ун элаб ўтирар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Тўй арафасида куни билан қор ёғди, шундай элаб ёғдики, кўзларни очирмай қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. (фақат бўлишсиз шаклда — эламаслик) Эътибор (аҳамият) бермаслик, назар-писанд қилмаслик.
-
Зебихон ўзига муносиб йигит изларди. Оёғи тагида ўралашаётганларни писанд қилмас, йўлини тўсиб, йиғлаб, дардини айтадиганларни эламас эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Хола қўшнисининг гапини сиртдан эламаган бўлса ҳам, аммо ичидан зил кетди. Л. Маҳмудов, Вафо
3. кам қўлланадиган, айнан Тебратмоқ.
-
Зубайда бошини элаб, йўқ ишорасини билдирди. К. Яшин, Ҳамза
ЭЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ELA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар