эстафета
билан улашинг
1. Енгил атлетика, сувда сузиш, чанғи спорти кабиларда кўпинча тўрт кишидан иборат спорт жамоаси белгиланган масофани бир-бири билан алмашиб ва бир-бирига рамзий таёқчани узатиб босиб ўтишдан иборат пойга мусобақаси.
-
Чанғичилар эстафетаси.
-
Эстафетада қўлига калтакча тегиши билан бирдан чопишни тезлатган чопқирдек, Содиқ автоматни илиб олган замон ўт очди. Шуҳрат, Олтин зангламас
2. Шундай мусобақада қўлдан қўлга узатиладиган нарса (одатда ёғоч таёқча).
-
Эстафета биринчи этапдан бошлаб, то охирги этапгача қўлма-қўл узатилади.
-
Бизнинг штангачиларимиз мерганлар қўлидан олган эстафетани муваффақиятли олиб бордилар. Газетадан
3. кўчма Авлоддан авлодга ёки отадан болага ўтадиган фикр, ният, орзу, анъана ва шу кабилар
-
Бу орзу [сув орзуси] бамисоли эстафета каби отадан ўғилга, ўғилдан набирага авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Ш. Рашидов, Дўстлик байроғи
ЭСТАФЕТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ESTAFETA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эстафета сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар