эз
билан улашинг
1. Босиб, сиқиб ва бошқалар йўл билан юмшатмоқ, пачақламоқ, янчмоқ ва ҳ.к.
-
Оёғи билан сигаретани эзмоқ. Анорни эзмоқ.
-
Ёнида чумоли уясини кўриб, оёғи билан эзди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Чол бошқа чой чақириб, белбоғининг қатидан қуруқ чой олиб, кафтида эзди-да, пиёлага солиб қайтарди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Эрталаб Шоқосим бир ўсимликнинг қовжироқ гулини келтириб, қайноқ сувда эзиб, қизга ичиришни буюрган эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Киши аъзоси ёки унинг бирор жойини қаттиқ босим, сиқувга олмоқ.
-
Оғир юк елкасини эзяпти.
-
Оёғини қиздириб эзган этигини ечолмай ўтирган Ширмонхон Мақсуда келгандан кейин ўрнидан турди. С. Зуннунова, Олов
-
Манглайни эзиб юборди бу чўян қалпоқ. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Оғир, қийин аҳволга солмоқ, шундай аҳволда сақламоқ.
-
Узоқ ва машаққатли йўл уларни жуда эзиб ташлаган эди.
-
Халқларни қул қилиб эзиб келган подшо ҳукумати ағдарилди. Т. Бекмуродов, Унутилмас воқеалар
-
Кириб майдонда жавлон урди эрлар, Эзиб душманни ҳайқирмоқда шерлар. Ҳабибий
4. Руҳан қийноққа солмоқ; қийнамоқ.
-
Раҳимжон ака, бўлди, ўзингизни эзманг. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
-
Орага оғир, эзиб юборувчи жимлик чўкди. К. Яшин, Ҳамза
-
У билан талашиб-тортишиб ўтириб, ёлғизлигини ҳам унутган экан. Энди танҳолик эза бошлади. С. Сиёев, Отлиқ аёл
5. Қойилмақом қилиб, жуда таъсирли тарзда ижро қилмоқ (асосан куй, қўшиқ ҳақида).
-
Шодмон ҳожи олдин дуторда майин эзиб, Туя бўзлов машқини чалиб, кейин танбурни олди. С. Абдулла, Қувғунда
-
Бобоси уни қувонтирадиган гап топганидан хурсанд, эзиб ҳикоя қила кетди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
эз сўзи қатнашган жумлалар:
Жағини эзмоқ
-
Ол қўлингни, жағингни эзиб қўяман! Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар
Жиғини эзмоқ
-
Ҳа, Салим, Ҳакимларнинг жиғини эзаман, ука. Ойбек, Танланган асарлар
Эзиб ёғмоқ
-
Уч кундан бери ёмғир эзиб ёғар, ҳашарчилар ишга чиқмай, зерикиб қолишган эди. Ў. Ҳошимов, Бир томчи шудринг
Юракни (ёки бағирни, қалбни, юрак-бағирни) эзмоқ
-
Ўғли Турғунбой унинг юрагини эзиб юборди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Ахир менда нима гуноҳки, муштипар онайизорнинг бағрини эзасан. К. Яшин, Ҳамза
-
Совлиқнинг фарёд уриб маърагани юрак-бағрини эзиб юборди. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Опа хатосин сезди, Тўғри сўз қалбин эзди. Муштум
ЭЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ЭЗ сўзига берилган маънолар
эз сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар