фаҳм
билан улашинг
Инсоннинг тушуниш, англаш, онгли сезиш қобилияти; идрок, фаросат; ақл.
-
Аждод-у боболарнинг фаҳмига балли: Илк деворни урганлар, кулба қурганлар. М. Шайхзода.
-
Фаҳмини еб қўйган қай бир ногирон Демишки, кўр бўлсин буткул бу дунё. А. Орипов, Йиллар армони.
фаҳм сўзи қатнашган жумлалар:
Фаҳм қилмоқ
-
— Албатта, хўжайинники ноҳақ. Боласи билан ўралиб қолди, энди ишлай олмайди, деб ўйласа керак у. Мен шундай фаҳм қилдим, — куйиниб сўзлади Йўлчи. Ойбек, Танланган асарлар
Фаҳмига етмоқ (ёки бормоқ)
-
Ҳа, майли, укажон, ҳали ёшсиз, кўп нарсанинг фаҳмига бормайсиз. Гулдаста
-
Ҳа, фақат табиблик қилолмайди. Ундан бўлак ҳамма нарсанинг фаҳмига етади. Мирмуҳсин, Меъмор
ФАҲМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAHM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фаҳм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар