фаҳмла
билан улашинг
1. Гап, воқеа, ҳодиса ва шу кабиларнинг маъносига, моҳиятига тушуниб етмоқ, англамоқ; сезмоқ, уқмоқ.
-
Китобхон сохталикни дарров фаҳмлайди. Газетадан
-
эшикдан кирган киши бу ерда соҳибжамол жонон туришини дарров фаҳмлайди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Деб билмоқ, ўйламоқ. Мен сени дўст фаҳмлаб юрардим.
-
Отабек бу терс жавобни ҳазил фаҳмлаб, кулди ва Кумушнинг манглайига қўлини текизди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аравакаш, Меъмор ўғлини камгап, димоғдор фаҳмлаб, орқасига қайрилиб, яна бир қараб қўйгандек бўлди. Мирмуҳсин, Меъмор
ФАҲМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAHMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фаҳмла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар