факт
билан улашинг
1. Ўйлаб топилмаган, уйдирма бўлмаган, реал, мавжуд нарса; ҳақиқий воқеа, ҳодиса.
-
Суҳбатларни жонли, қизиқарли, турмушдаги фактларга суяниб ўтказиш керак. Р. Файзий. Чўлга баҳор келди.
-
Ҳар қандай дадил фантазиянинг замирида ҳам ҳаётий тажриба, реал фактлар, манзаралар ётади. У. Норматов, Талант тарбияси
2. Бор нарса, воқеа ёки ҳодиса ҳақида маълумот, далил.
-
— Ҳамма бўлган фактларни ёза бер. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Энди у дангал фактларни рўпара қилишга ишга қарор берди. П. Турсун, Ўқитувчи.
3. Бирор нарса ҳақида хулоса чиқариш, қатъий бир фикрга келиш учун хизмат қиладиган нарса, асос (масалан, ҳужжат, далил, мисол). Жиноят юзасидан йиғилган фактлар етарли эди.
-
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги суд ишларини кўриб чиқиш практикаси муҳокама этилди. Газетадан
-
Шундан сўнг раис Низомиддиновга танбеҳ қилди: Конкрет фактларга ўтинг. А. Қаҳҳор, Танланган асарлар
ФАКТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAKT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
факт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар