фантазия
билан улашинг
1. Инсоннинг бирор нарсани ўйлаб чиқариш, тасаввур қилиш қобилияти; ижодий тасаввур, фараз.
-
Фантазияси кучли одам.
-
Деворий суратда фақат фантазияга таяниб иш кўриб бўлмайди. Гулистон
-
Саргузашт — фантазия билан тирик, фольклор эса фантазия бобида ёзувчи учун бамисоли бир қанот. У. Норматов, Талант тарбияси
-
Шахмат ўйини фантазияни қўзғатади ва ўстиради. Газетадан
2. Амалга ошиши қийин бўлган ёки умуман амалга ошмайдиган, хомхаёл, пуч орзу.
-
Очил Маҳкамнинг ижод фантазиясига тушунмаганидан жилмаяр эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Э, бунга ишонмайман, бу пуч хаёл, фантазия. Газетадан
3.
-
Катта ва кичик формадаги энг яхши асарларнинг деярли ҳаммаси тингловчиларга ҳавола қилинмоқда М. Насимов ва бошқа композиторларнинг рапсодия ва фантазиялари шулар жумласидандир. Б. Зиёев, Ижод уфқлари
ФАНТАЗИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FANTAZIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ФАНТАЗИЯ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ФАНТАЗИЯ сўзига берилган маънолар
фантазия сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
фантазия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар