фано
билан улашинг
1. эскирган, китобий Йўқ бўлиб кетиш, ўлиш.
-
Гарчи фано ҳар кимсага Азалий бир қисматдир. А. Орипов, Онажон
2. Ўзидан ва бутун борлиқдан кечиб, илоҳиётга сиғиниш.
-
— Умримни фақру фано йўлига бағишламоқ ниятидамен, — кўзларидаги ҳасратни учқунлантириб гапирди Хайдар. Ойбек, Навоий
-
Дунёнинг ҳой-ҳуйидан этак силтаб, фақр ва фано йўлини тутсинми? Ойбек, Навоий
фано сўзи қатнашган жумлалар:
Фано бўлмоқ (ёки топмоқ)
-
Юрт эгаси энди фано бўлибди, Ул сабабдан сендай жаллод келибди. Ширин билан Шакар
-
Вақт, замон олий ҳакам, Бу кун фано топгай ғазал. Гар ғазал узра қуёшдек Сочмаса ёғду замон. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
ФАНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FANO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фано сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар