фаол
билан улашинг
1. сфт . Бирор ғоявий ҳаракат ёки ишга ғайрат билан, астойдил киришадиган, ишчан.
-
Нормурод фаол бир колхозчи бўлса ҳам, соддагина бир одам, ундан ҳар сирни олиш мумкин. С. Айний, Қуллар
-
Муҳиддин Каримов ерларни обод қилишда фаол қатнашди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Бунинг сабаби шуки, фаол фикрлаш, ўйлаш мияга қон келишини кучайтиради. Фан ва турмуш
2. от Бирор жамоанинг ижтимоий ҳаётида, фаолиятида астойдил, берилиб ишлайдиган шахс, жамоатчи.
-
Қишлоқ фаоллари катта тўйлардаги сингари гурс-гурс ер босиб елиб юришибди. И. Шамшаров, Чироқ
-
Мулла Обид қишлоқ йиғинларига, фаоллар мажлисларига бормайди эмас, боради. А. Қодирий, Обид кетмон
3. Ҳаракатчан, кўп ҳаракат қиладиган.
-
Нутқнинг фаол аъзолари.
ФАОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фаол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар