фақир
билан улашинг
1. Моддий жиҳатдан ночор, камбағал, қашшоқ; муҳтож.
-
Фақир одам. Амирнинг ошидан фақирнинг мушти яхши. Мақол
-
Бировнинг мол-дунёси ошиб-тошиб ётса-ю, фақирга кўз олайтирса, ҳақиқат борми ахир, эй фалак! Ж. Шарипов, Хоразм
-
Жавоб ололмади ҳеч ким ҳам зотан: На султон, на гадо, на шоҳ, на фақир. А. Орипов, Йиллар армони
2. эск . Биринчи шахс ўрнида ёки “мен“, биз олмошлари билан бирликда ишлатилиб, сўзловчининг камтарлик қилаётганини ифодалайди.
-
Табибий энтикди: — Фақирингиз виждоним буюрган гапни айтдим. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Фақир у зотнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган пайтларимни эсласам, юрагим эзилур! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Сиздек муҳтарам зот таклиф этади-ю, биздек фақир бош тортадими? С. Сиёев, Аваз
3. кўчма Ночор, бечора, чорасиз.
-
Кичик, хароб, фақир бир уй. Кампир ва ёш бир хотин жўхори тозалар эди. Ойбек, Нур қидириб
-
Фақир юрагим орқамга тортиб, пешонамни совуқ тер босди. Фан ва турмуш
фақир сўзи қатнашган жумлалар:
Бола фақир
-
— Бола фақирга қийин бўлди, — деди Жонузоқ оқсоқол. — Иссиқ-совуғига қарайдигани йўқ. Ёлғиз. С. Анорбоев, Оқсой
-
Бола фақирнинг қилган меҳнатига ҳали бу ҳосилалар ҳам оз, тақсир! А. Қодирий, Обид кетмон
ФАҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фақир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар