фаранг
билан улашинг
1. эск . 1 айн. француз.
-
Фаранг тилига ҳам уста деб эшитаман. К. Яшин, Ҳамза
-
Ким фарангу, ким ҳабаш, Ирқ талаш, имон талаш. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
2. Европалик, Европадан келган.
-
У [Ғуломжон] комитет аъзолари билан маслаҳатлашиб, хуфтондан кейин ёнида тўртта фаранг йигит билан уста Баҳромникига келди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. с.т. Францияда, Европада тайёрланган; Франциядан, Европадан келтирилган.
-
— Кампирнинг дарди ғўзада дегандек, сиз косибларнинг дардингиз мум, чарм, фаранг ипда, — деди кулиб ака Наврўз. М. Осим, Элчилар
-
Милтиқ босса, қистаб чиқар фаранг ўқ, Узингиздан ҳар вақт менинг кўнглим тўқ. Ҳасанхон
4. кўчма Ҳар бир иш қўлидан келадиган; моҳир, уста.
-
Устози — гаранг, шогирди — фаранг. Мақол
-
Аҳлиямиз [хотиним] ҳам учига чиққан чевар, худога шукур. Ожизамиз ҳам дўппи тикишга фаранг бўлиб чиқди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
— Ҳа, Азизжон ўзинг ҳам фаранг жарроҳ бўпсан-да, — дейди Комил ака. С. Азимов, Оппоқ тонг қўшиғи
фаранг сўзи қатнашган жумлалар:
Фаранг милтиқ (ёки тўппонча)
-
Елкасида фаранг милтиқ таққан Ҳайдар мерган қўлида бургут қўндириб бормоқда эди. М. Жўрабоев, М. Б. мартабаси.
-
Кумуш қуббалик қадалган сербар камарида Худоёрхон туҳфа қилган фаранг тўппонча осилиб турарди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
Фаранг рўмол
-
Майна бошига ташлаб олган ҳарир фаранг рўмолининг икки учини тутиб, очиқ деразадан Ҳабиба хонимни кўрди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
Устаси фаранг
-
Собирбой, мулла Жуманиёзни яхши биламан, у устаси фаранг йигитлардан, уни алдаб бўпти. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Дивизионда Шариповни устаси фаранг мўлжалчи, мерган тўпчи дейишади-я. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
У ойга човут соладиган устаси фаранглардан. Муштум
-
— Саидов, жудаям устаси фаранг бўлибсан-а! — деб кулишди Иброҳимга. Т. Рустамов, Мангу жасорат
ФАРАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FARANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фаранг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ФАРАНГ сўзига берилган маънолар
фаранг сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар