файз
билан улашинг
1. Ўзига жалб қилишлик, қувонч бахш этувчи жозибадорлик. Суҳбатга файз кирди. Базмнинг файзи кетди.
-
Оромбахш Чўли ироқ полизнинг сеҳрли оқшомига яна ҳам файз киритди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Шу пайт электр чироқлари ёқилди, ҳовлига файз устига файз қўшилди. Газетадан
2. кўчма Барака, мўллик.
-
Файз ёғилди Ўзбекистонга, Бу дилрабо боғ-у бўстонга. Х. Расул.
-
Бахт нашъаси.
-
Фарғонанинг ҳусни келди саҳрога, Пахта экдим, файз келди, инжу келди. Т. Тўла, Оромижон
ФАЙЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAYZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
файз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар