фикр
билан улашинг
1. Бирор нарса, ҳодиса ёки кимса ҳақида ўй, хаёл.
-
Фикри равшаннинг сўзи равшан. Мақол
-
Ҳанифанинг фикри бир зумда айқаш-уйқаш бўлиб қолди. Саодат
-
[Пури] Тили билан Фазлиддинга ҳар хил ёқимли сўзлар сўзласа ҳам, фикри бошқа ёқларда кезди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Бирор нарсага нисбатан муносабатни, уни баҳолашни ифодалайдиган ҳукм, хулоса.
-
Яхшини кўриб, фикр қил, ёмонни кўриб, шукур қил! Мақол
-
Боринг, қозингизни топиб, ўз фикрингизни айтинг. У. Исмоилов, Сайланма
-
У Бўтаевнинг фикрига қўшила олмади. Ёшлик
3. Бирор масала, иш юзасидан бериладиган таклиф; маслаҳат.
-
Бу иш юзасидан қандай фикр берасиз?
-
Моҳира ойим эридан фикр сўраш ўрнига қизига арз қиладир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аламазон газетадан Акбарнинг туркум шеърларини ўқиб, фикр билдиргиси келиб қолди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
4. Бирор нарсага эришиш, бирор ишни амалга ошириш ҳақидаги ният, мақсад.
-
[Салимбойвачча] Гулнорнинг ахлоқсиз қиз эканини ўша вақтда фош этишга жазм қилган бўлса-да, бу фикридан дарров воз кечишга мажбур бўлган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қўрчибоши уч томони девордай тик қоятош бўлган тоққа тахтиравон ишлатиш фикридан қайтди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
5. Нарса ва ҳодисаларни таққослаб ўрганиш, мулоҳаза юритиш натижаси; тўхтам, қарор.
-
Демак, эркаклар ҳамма нарса тўғрисида ўйлаб, бир фикрга келишган. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Мен ўзим ҳам шу фикрга келган эдим, — деди Меъмор. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳар қандай инсон ўз фикрини билдириб, қалбини ёзишга ҳақли. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Бошлиқ ўз фикрига эга бўлмаса, қўғирчоққа айланади. Шарқ юлдузи
6. Тушунча, билим; онг, ақл.
-
Оламнинг тузилиши ҳақидаги фикримиз такомиллашмоқда.
-
— Агар киши ақлни, фикрни китобдан олмаса, қаёқдан олади? — деди Элмурод. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ақли, фикрининг теранлигини кўзлари айтиб турарди. С. Зуннунова, Олов
7. Жамият ҳаёти ва табиатни тушуниш йўсини; дунёқараш, маслак.
-
Отамнинг, ҳам ўзимнинг қандай фикр ва маслак кишиси эканлигимизни айтиб ўтмоқчи бўламан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Уни ўқидингизми, инсоф билан айтинг, асарда қандай зарарли фикр бор. Ойбек, Нур қидириб
8. -ча (эгалик қўшимчаси ва аффикси билан) крш. с. взф.
-
Айтилаётган фикрнинг сайси шахсга тегишли эканлигини билдиради. Менинг фикримча, ватанпарварлик тарихни ўрганишдан бошланади. Фан ва турмуш
фикр сўзи қатнашган жумлалар:
Фикрга толмоқ (ёки кетмоқ, чўммоқ, шўнғимоқ)
-
Ташқарига чиққандан кейин, [Кумуш] айвоннинг тумшуғига ўтирди ва ўнг қўлининг кафтига юзини олиб, фикрга толди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Афлотун танбурни чалиб, фикрга шўнғибди. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Отабек] Бирмунча вақт фикрга кетиб ўтиргандан сўнг сўради А. Қодирий, Ўтган кунлар
Фикр юргизмоқ (ёки юритмоқ)
-
[Шоқосим:]Хотинимни ҳам камбағаллик йиқитди, бу ердаги оғир иш нобуд қилди. Бу томонларга андак фикр юргизиб, кейин гапиринг, Ёрмат ака. Ойбек, Танланган асарлар
Фикр олишмоқ
-
Фикр олишув натижасида улар шундай қарорга келишди: Ҳакимбойвачча онасининг арвоҳига хатми қуръон қилади. Ойбек, Танланган асарлар
Фикрига тушмоқ
-
Шундан кейин бир неча ёр-дўстлари, тўй чиқимини ўзаро устларига олишиб, уни уйлантириш фикрига тушдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ФИКР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FIKR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фикр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар