фигура
билан улашинг
1. сўзлашув тили Гавданинг тузилиши, бичими; қадди-қомат, жусса.
-
Фигураси ниҳоятда чиройли.
-
У қўғирчоқлар ясайди сувенир фигураларнинг нодир коллекциясини яратади. Газетадан
2. Муайян ҳаракат (рақс, ҳавода учиш, сувда сузиш, конкида учиш ва шу кабилар) ни бажаришда кимса ёки нарса томонидан ҳосил қилинган ҳолат, вазият.
3. Шахмат ўйинида: пиёдалардан бошқа асосий сипоҳлар; қарта ўйинида: туз, қирол каби асосий қарталар.
-
Зуҳра шахмат фигураларидан кўзларини узмасди. Ибохон, Улуғ кун
4. шакл. Геометрик Симметрик фигура.
-
Алоҳида ёки бир-бири билан турли комбинацияларда олинган нуқта, чизиқ ва сиртлар геометрик фигуралар ҳосил қилади. Геометрия дарслиги.
5. кўчма Бирор иш, соҳа, жабҳадаги асосий, ҳал қилувчи, етакчи сиймо. Талим-тарбия ишида ўқитувчи бош фигура саналади.
-
Теримчи ва механик-ҳайдовчи пахта йиғим-теримида марказий фигура, ҳал қилувчи куч-дир. Газетадан
ФИГУРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FIGURA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ФИГУРА сўзига берилган маънолар
фигура сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
фигура сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing