фитр
билан улашинг
1. дин. 1 Рўзанинг тамом бўлиши; рўза тамом бўлиши билан одатдагича овқатланиш ҳуқуқига эга бўлиш.
2. Рўза охирида камбағалларга, муллаларга бериладиган садақа, эҳсон.
-
Ҳосилнинг ўндан бири ҳисобида мачитга бериладиган ушур, моҳи рамазонда жон бошига бериладиган фитр, имомга, миробга, сартарошга бериладиган капсан қўйинг-чи, ҳаммаси ана шу шўрлик чоракорга тегадиган тўртдан бир бўлак устида. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ўтган ҳафта мулла Қудратга ўттиз сўм фитр пулиям бердим. М. М. Дўст, Галатепа қиссаси
фитр сўзи қатнашган жумлалар:
Фитр(и) рўза
-
Аммо мен бўлсам, топган фойдаларимнинг ярмини ҳамиша хайр-у садақага сарф қиламан: имомга фитри рўза бераман, халқни қурбонлик гўштидан зиёфат қиламан.. Буларнинг бари садақа. С. Айний, Дохунда
ФИТР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FITR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фитр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар