фоиз
билан улашинг
1. эскирган 1 Бирор сон ёки миқдорнинг юздан бир ҳиссаси, улуши (% белгиси билан ифодаланади).
-
Корхонамиздаги хизматчиларнинг эллик фоизи — хотин-қизлар.
-
Биров бировни ёмонласа, камида ўша заҳоти саксон фоиз ишонамиз! Ю. Шомансур, Қора марварид
2. Қарзга олган пулдан фойдаланганлик учун пул эгасига тўлаб туриладиган ҳақ, фойда.
-
Яқинда бир миллион саккиз юз минг сўм пулини банкка қўйибди. Яна йилига олти фоиз фойдаси билан. К. Яшин, Ҳамза
3. Даромадга қараб тўланадиган ёки олинадиган ҳисса.
фоиз сўзи қатнашган жумлалар:
Юз фоиз
-
Гапингиз юз фоиз тўғри.
-
Эмин Усмоновнинг асари тўғрисидаги фикрларингизга юз фоиз қўшиламан. Шарқ юлдузи
ФОИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FOIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фоиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар