фон
билан улашинг
1. Сурат чизиладиган (солинадиган), бирор нарса тасвирланадиган, сурат бўёқларидан ажралиб турадиган асосий ранг.
-
Оқ фонга чизилган қизил гуллар. Осмон фонида олинган сурат.
2. Кўзга ташланиб турган кимса ёки нарса орқасидаги кўриниш; асосий расм, сурат ортидаги манзара.
-
Бу уй ҳайвонининг расми яшил ўтлар фонида қизил бўёқ билан ишланган. Газетадан
-
Юсуф ўзининг ибратомуз киноларида кишиларнинг идеал образларини уйдирма бўлмаган, жонли кишилар фонида тасвирлайди. ЎТА
3. кўчма Умумий шароит, вазият, муҳит.
-
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий тарихий шахс сифатида ўзбек маданиятининг ривожланиш тарихи фонида кўрсатилади. Газетадан
-
миллий онг ва миллий тафаккур она тили бойликлари фонида, бевосита ёрдамида шаклланади. Газетадан
Товушнинг баландлик даражаси бирлиги, ўлчови.
ФОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар